Тошкентнинг "Қорасув-6" даҳасидаги "Авайхон" маҳалласида Мустақилликининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник мухбири.
Тадбир "Ўз болангни ўзинг асра" шиори остида ўтказилиб, у болалар орасида ватанпарварлик руҳини камол топтириш ва улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш профилактикасига бағишланди.
Тадбир давомида 275-мактаб ўқувчиларининг спорт чиқишлари, шахмат-шашка мусобақалари, асфальтга расм чизиш конкурси, "Миллий гвардия" ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари, Таэквондо жамоасининг чиқиши намойиш қилинди.
Тадбир Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, М.Улуғбек тумани 3-сонли Ички ишлар бўлими, Ички ишлар Академияси ҳамкорлигида ўтказилди.