Дунёда

Сарёз кўлидан сув тошиш хавфи йўқ – Тожикистон ФВҚ

© Sputnik / РатушенкоГорный пейзаж в районе Сарезского озера
Горный пейзаж в районе Сарезского озера - Sputnik Ўзбекистон
9 балли зилзила бўлиш хавфи бор ҳудудда жойлашган Сарёз кўлида сув тошиш хавфи йўқ деб хабар қилди Тожикистон Фавқулодда вазиятлар  қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. Осмондан назар солганда Сарёз кўлининг шакли аждарҳога ўхшаш махлуқни эслатади, шунинг учун ҳам баъзан уни ухлаётган аждарҳо дейишса керак, РИА Новости хабарига асосан.

Узунлиги 70 километр, чуқурлиги 500 метр ва денгиз сатҳидан 3255 метр баландликда жойлашган бўлган ушбу кўл – Помир тоғининг сейсмологик жиҳатдан энг хавфли бўлган ҳудудида жойлашган.

Сарезское озеро на Памире - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Загарин: Сарёз кўлининг сотиб юборилиши Ўзбекистонга қийинчилик туғдиради

Экспертлар айтишига  қараганда, ушбу жойда ҳар 250 йилда 8-9 балли ер ва ҳар 100 йилда 7 балли ер қимирлаши бўлиб турар экан. Навбатдаги ер қимирлаши оқибатида кўлдаги сув оқиб чиқа бошласа Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Туркманистон зарар кўриши мумкин.

Тожкистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари Рустам Назарзода айтишига қараганда, Сарёз кўлида ўтказилган текширувлар кўл қирғоқларида ўпирилиш хавфи йўқ.

“Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Сарёз кўли қирғоқларининг ўпирилиш хавфи йўқ. Кўлда сейсмик ҳолат доимий назорат остида”, - деди Рустам Назарзода.

Назарзода айтишига қараганда, кўл қирғоқлари ва унинг тубида олдиндан огоҳлантириш тизими ўрнатилган. Кўл ва қирғоқларнинг умумий ҳолати, тўпланаётган ва оқиб чиқаётган сув ҳажми туну-кун кузатув остида.  

Мисол тариқасида Назарзода  2015 йилда бўлиб ўтган 6,5 балли зилзилани эсга олди. Ўшанда табиий офат тўғонни буза олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Сарёз кўли 1911 йилда 9 балли ер қимирлаши оқибатида пайдо бўлган эди. Ўшанда қулаб тушган тоғ бўлаги Мурғаб дарёси ўзанини тўсиб, баландлиги 567 метр бўлган табиий тўғон ҳосил қилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала