Ўзбекистонда Россия сармояси иштирокида 114та янги корхона очилди

© SputnikПосол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов
Посол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 114та янги корхоналар очилди, деди Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов.

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. 2018 йилнинг биринчи олти ойлигида Россия ва Ўзбекистон орасида маҳсулот айрбошлаш ҳажми ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 30%га ошиб, 2,8 миллиард долларга етди, деди Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов брифингда.

“Россия Ўзбекистоннинг анъанавий энг йирик ва муҳим ҳамкоридир. Ўтган йил якунларига кўра икки мамлакат орасидаги маҳсулот айрбошлаш ҳажми 15%га ошиб 4,8 миллиард долларни ташкил қилган эди”, - деди элчи.

Ашрафхонов айтишига қараганда, Ўзбекистон ва Россия орасида муносабатлар ушбу суръатда ривожланишда давом этса,  ушбу йил охирида маҳсулот айрбошлаш ҳажми 5 миллиард доллардан ошиб кетиши керак, лекин икки давлат ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини 6 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.

Проект делового центра Tashkent City - Sputnik Ўзбекистон
Хорижий компаниялар “Tashkent City”га 1,3 миллиард доллар сармоя киритишга тайёр

“Сармоявий ҳамда саноат соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришда катта имкониятлар мавжуд”, - деди Ашрафхонов.

Элчининг сўзларига кўра 2018 йил бошидан буён Россиядан Ўзбекистонга жалб қилинган сармоялар ҳажми 600 миллион долларни ташкил қилди. Ушбу давр мобйнида Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил қилинган 114та янги корхоналар пайод бўлди. Уларнинг айримлари 100% Россия капитали иштирокида ташкил қилинган. Ўзбекистонда очилган корхоналар сони бўйича Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Янгиликлар лентаси
0