Жамият

Мирзиёев ўзбек иқтисодий мўъжизасини яратадиган қарорни имзолади - Шерзод Шерматов

© Международный пресс-клубШерзод Шерматов, Министр народного образования
Шерзод Шерматов, Министр народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон президентининг таълим соҳасида қабул қилинган энг сўнгги қарори кенг қамровли ислоҳотларни бошлаб берадиган қарорларнинг дебочаси бўлди, деб таъкидлади Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тараққий этаётган мамлакатларда инсон капиталига сармоя киритиш муҳим. Президентимиз мамлакат иқтисодиётининг узоқ муддатли ўсишини ўйлаган ҳолда, Ҳукумат олдига жамиятда ўқитувчилар обрўсини ошириш вазифасини қўйди, деди жума куни ХПК сессиясида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Филиал школы в Чиракчинском районе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Халқ таълими вазирлиги хусусий мактаблар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Шерматов Японияда машҳур ривоятдан мисол келтирди.

"Япония давлат раҳбаридан "Япон иқтисодий мўъжизаси сири нимада?" деб сўрашганида, у "Японияда ўқитувчиларга императорлик ҳурмати, дипломатлар даҳлсизлиги ва вазирлар маошини беришади", деб жавоб берган экан. Президентимиз ҳам ҳукумат олдига шу вазифаларни белгилаб бердиларки, яъни бундан буёғига иқтисодиётимизнинг узоқ муддатли ўсишини истайдиган бўлсак, биринчи навбатда инсон капитали, биринчи навбатда жамиятимизда ўқитувчиларнинг ҳурматини оширишга эътибор қаратишимиз керак", - деб таъкидлади вазир.

Халқ таълими вазири ўз нутқида бундан буёғига Ўзбекистондаги ўқитувчиларнинг даҳлсизлиги тўлиқ таъминланиши, яъни улар ҳар қанақанги бюрократик ишлардан, қоғозбозликлардан ҳоли бўлишлари, ўқитувчилик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишлар - мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, ободонлаштириш каби ишлардан озод этилиши ҳақида айтиб ўтди.

Қарорда ўқитувчиларнинг ойлигини кўтариш, уларга рағбатлантириш чоралари кўзда тутилгани алоҳида таъкидланди.

Мухаммаджон Кодиров - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўқитувчи зўрға юрибди, уни ҳурмат қилиш керак - доцент Қодиров янги қарорга изоҳ берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 14 августда имзоланган "Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора тадбирлари тўғрисидаги" қарор - кенг қамровли ислоҳотларни бошлаб берадиган, тарихий ҳужжат бўлди, дея хулоса қилди Шерзод Шерматов.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро пресс клубнинг 24-август куни бўлиб ўтган навбатдаги сессияси "Мактаб таълими, ислоҳотларнинг янги босқичидаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар таҳлили" мавзусига бағишланди.

Янгиликлар лентаси
0