Ҳодисалар

Туркияга фоҳишаликка юборилаётган аёллар Самарқанд аэропортида тўхтатиб қолинди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Навоий вилоятидан бўлган ишсиз, эридан ажрашган уч аёл одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи тузоғига илинади

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Туркияга фоҳишаликка юборилаётган аёллар Самарқанд халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди, деб хабар қилдиhttp://www.mvd.uz/uz/lists/view/3899 Ўзбекистон ИИВ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси.

Ҳодисалар
Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро Тошкент аэропортида қўлга олинди

Маълум бўлишича, самарқандлик Р.Б жиноий шериги - Туркияда яшайдиган онаси билан тил бириктирган ҳолда, Навоий вилоятидан бўлган моддий ёрдамга муҳтож, ишсиз ва турмушидан ажрашган уч аёлни алдов йўли орқали Туркияга фоҳишаликка юборишни режалаштиради.

Аёлларга аввалига Туркияда савдо соҳасида иш таклиф этилади.

Сўнг, аёлларга улар Туркияга учишлари арафасида, у ерга борганларидан сўнг бадал пули сифатида 6 минг доллар ишлаб беришлари керак бўлиши айтилади. Аёллар ўзларининг фоҳишаликка юборилаётганидан хабар топишади.

Навоий ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда уч нафар аёлни Туркияга жўнатмоқчи бўлган Р.Н. қўлга олинган. Айни кунда терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0