Сиёсат

Камилов Афғонистон президенти билан муҳим масалаларни муҳокама қилди

© Sputnik / Евгений БиятовМинистр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов
Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Томонларнинг темир йўл ва энергетика соҳалари бўйича мутахассислари "Мозори-Шариф-Ҳирот" темир йўл линияси ҳамда "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ баъзи муҳим масалаларни муҳокама қилган

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. 2018-йилнинг 27-август куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Қобул шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Афганская молодежь - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Афғонистонлик Асила: Ўзбекистонга келиб тинчлик нималигини ҳис этдим

"Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан Афғонистон раҳбариятини дунё мусулмонларининг муҳим байрами - Қурбон ҳайити муносабати билан яна бир бор самимий табриклади ҳамда бутун биродар афғон халқига тинчлик ва фаровонлик тилакларини етказиб қўйди", - дейилади хабарда.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида, 2018-йил 27-март куни Афғонистон бўйича халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясининг асосий қоидалари амалга оширилишининг бориши, жумладан, Афғонистонда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш бўйича ўзаро келишилган соралар муҳокама қилинган.

Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввло олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари доирасида эришилган келишувларнинг бажарилиши кўриб чиқилган.

Нанесение российской боевой авиацией ударов по позициям ИГ в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия ва Тожикистон Афғонистон шимолига зарба бермаган

Хусусан, томонларнинг темир йўл ва энергетика соҳалари бўйича мутахассислари "Мозори-Шариф-Ҳирот" темир йўл линияси ҳамда "Сурхон - Пули-Хумри" электр узатиш линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ баъзи муҳим масалаларни муҳокама қилдилар, деб таъкидланади хабарда.

Таъкидланишича, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа мавзуларини ҳам кўриб чиқишган.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб, Ижроия ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Носир Андиша билан музокаралар ўтказганлиги айтилган.

Янгиликлар лентаси
0