Жамият

Ўзбекистонда маданият ва санъат лотереяси ташкил қилинади

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги ташкил қилинаётган Санъатни ривожлантириш жамғармаси, жумладан, лоторея ҳисобидан тўлдирилади, дейилган президент қарорида.

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш ҳақида президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда УзА.

Қарорда айтилишига кўра, Молия ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликлари таклифига биноан, Ўзбекистонда Санъатни ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ташкил қилинади. Жамғарма, маҳаллий ҳамда хорижий донорлар ва меценатлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 

“Реновация дастурини, “Йўл харитаси”ни ҳамда республиканинг маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини яратиш мақсадида Жамғармага лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилсин”, - дейилган президент қарорида.  

Лотерея чипталарини тарқатиш ва улар бўйича ютуқларни тўлаш “Ўзбекистон почтаси” ва Халқ банки томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0