Божхонага ишга олиб киришга ваъда берган фирибгарлар қўлга олинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Божхона органлари сафини кадрлар билан жамлаш ишларини ташкил этиш бўйича янги тизим ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Давлат божхона қўмитаси интернет тармоғида Фарғонада содир бўлган фирибгарларнинг божхонага ишга киритиб қўйиш эвазига пора сўрагани ҳақидаги хабарлар бўйича ўз муносабатини билдирди.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ раҳбари қўлга олинди

“Божхона органларига алоқаси бўлмаган А. ва Б. исмли фирибгар шахслар мўмай даромад орттириш мақсадида баъзи ишонувчан юртдошларимизни чув тушириб, гўёки уларни Фарғона вилояти бошқармасига ишга олиб кираман деган ваъдалар билан улардан 4800 АҚШ долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганлар. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан А. ва Б.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, - дейилган божхона қўмитаси хабарида.

ДБҚ хабарида қайд этилишича, божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Божхона органлари сафини кадрлар билан жамлаш ишларини адолатли ташкил этиш, бу жараёнда шаффофликни таъминлаш мақсадида янги тизим ишлаб чиқилди.

Оммавий ахборот воситаларига эълон бериш, ўқув муассасаларида учрашувлар ўтказиш орқали божхона органларига ишга кириш истагини билдирган ҳар бир фуқарога танловдан ўтиш имконияти яратиб берилди.

Эндиликда, ишга кириш истагини билдирган ҳар бир номзод божхона органларининг тегишли хизматлар масъул ходимлари билан коллегиал тарзда комиссия суҳбатидан ўтказилмоқда.

Муратжон Азимов - Председатель ГТК - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга қандай қулайликлар жорий этилди – божхона қўмитаси раиси жавоби

Божхона қўмитаси томонидан коррупцияни олдини олиш борасида мунтазам тадбирлар ўтказилиб, божхоначи ходими номига доғ туширган, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда.

Божхона органларига ишга кириш истагида бўлган фуқаролар, хусусан ёшларга мурожаат қилиб, мазкур масала юзасидан нотаниш кимсалар ва фирибгарларнинг таклифларига алданмай, фақат ва фақат ўзлари яшаётган ва доимий рўйхатда турган ҳудуддаги ДБҚ ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва Миллий кинология марказининг кадрлар бўлимига тўғридан тўғри мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0