Жамият

ФВВ Тошкент шаҳрида юз берган кимёвий авария тафсилотларини маълум қилди

© МЧС УзбекистанаЛиквидация химической аварии на железнодорожной станции "Чуруксай"
Ликвидация химической аварии на железнодорожной станции Чуруксай - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
27 август куни кечга томон ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг айрим туманларида олтингугуртники ўхшаш ўткир, ёқимсиз ҳид анқиётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. ФВВ Тошкент шаҳрида юз берган кимёвий авария тафсилотлари маълум қилди.

Больница - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ФВВ Москва вилоятида заҳарланганлар рўйхатини эълон қилди

27 август куни соат 21:45 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерига Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги "Чуқурсой" кўчасида жойлашган "Универсал логистик сервис" МЧЖ темир йўл станциясида контейнер ичида темир идишлардаги "Гидросулфат натрия" тутаётганлиги ва ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Ушбу кимёвий модда станцияга шу йил 20 август куни келиб тушган ва сақланиб келинган.

Вазият бўйича хабар топилганидан сўнг, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармалари экипажлари биргаликда зудлик билан воқеа жойига этиб боришди ва 28 август куни соат 04:20 гача контейнер ичидаги ҳар бири 54 килограммга тенг бўлган 384 та темир идишлар ташқарига олиб чиқилди.

 

© МЧС УзбекистанаЛиквидация химической аварии на железнодорожной станции "Чуруксай"
ФВВ Тошкент шаҳрида юз берган кимёвий авария тафсилотларини маълум қилди - Sputnik Ўзбекистон
Ликвидация химической аварии на железнодорожной станции "Чуруксай"

Олиб чиқилган идишларнинг 109 тасининг бутунлиги бузилганлиги сабабли воқеа жойида зарарсизлантирилди.

Ҳудуд тегишли махсус ўлчов асбоб-анжомлари билан ўрганилди ва ҳавонинг концентрацияси ҳамда радиацион фон меъёрида эканлиги аниқланди.

Янгиликлар лентаси
0