Россия ТИВ Афғонистон бўйича учрашувни бошқа санага қолдирилганлигини тасдиқлади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМИД РФ
МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанба куни ТИВ раҳбари Сергей Лавров Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москвада сентябр бошида ўтказилиши режалаштирилган Афғонистон бўйича музокара ўтказишни бошқа санага қолдирилганлигини тасдиқлади. Янги сана дипломатик каналлар орқали келишилади. РИА Новости хабарига асосан.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов  - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Афғонистон президенти билан муҳим масалаларни муҳокама қилди

Душанба куни ТИВ раҳбари Сергей Лавров Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Мулоқот чоғида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумаладан Афғонистон бўйича  икки давлат раислиги остида Москва форматидаги учрашувни ўтказиш муҳокама қилинди. Афғонистон Ислом Республикаси президенти Москва учрашувини ўтказиш фикрини қўллаб-қувватлаб, ушбу масала бўйича афғон томонининг ягона позициясини ишлаб чиқиш, шу жумладан Афғонистон куч хизматлари раҳбариятида бўлаётган ўзгаришлар сабабли ушбу учрашувни бошқа санасига ўтказишни таклиф қилди”, - дейилган хабарда.

Томонлар “учрашувнинг янги саналари бўйича ишлар дипломатик каналлар орқали ҳамкорликда олиб борилишига келишилди”, дея қўшимча қилди ТИВ.  

Афғонистон Москвада сентябр бошида ўтадиган учрашувда иштирок этмайди

Ўтган ҳафтада расмий Қобул Афғонистон бўйича Москвада 4 сентябрда ўтказиши режалаштирилган учрашувда иштирок этмаслигини маълум қилганди. Чунки ушбу конференцияга “Толибон” делегацияси келиши мумкин. Шу билан бирга, Москва ва Қобул Афғонистон масаласи бўйича қатор кескин баёнотлар билан ҳам алмашишди.

Ўтган ҳафтада Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мухаммад Ханиф Атмар истеъфога чиқди. ОАВлар маълумотларига қараганда, Атмар президент Ашраф Ғанининг курси билан рози бўлмаган. Атмар бу лавозимда бўлганда бир неча марта Москвада бўлган ва у ерда Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ва ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказган. Унинг ўрнини АҚШдаги Афғонистон элчиси эгаллаши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0