Жамият

Бекободда йирик металлургия цехи ишга туширилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев во время визита на "Узбекский металлургический комбинат"
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев во время визита на  Узбекский металлургический комбинат - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бекободда қиймати 60 миллион доллар бўлган, замонавий металлургия цехи ишга туширилди.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Бекобод шаҳрига бўлган ташрифи давомида “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖда янги цех ишга туширилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев во время визита на "Узбекский металлургический комбинат"
Бекободда йирик металлургия цехи ишга туширилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев во время визита на "Узбекский металлургический комбинат"

29 август куни бўлиб ўтган Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш маросимида корхона ишчилари, соҳа мутасаддилари, хорижлик инвесторлар иштирок этди.

Янги цех Жанубий Кореянинг “Posco Daewoo” компанияси иштирокида қурилган бўлиб, у қиймати 60 миллион доллар бўлган, замонавий, энергия тежовчи ва илғор технологиялар билан жиҳозланган. 

Янги цех йилига жами 25 минг тонна ферросилиций ва ферросиликомарганец қотишмалари ишлаб чиқаради. Бу металл маҳсулотлар тайёрлайдиган тармоқлар талабини тўлиқ қондириш билан бирга, йилига ўртача 8 минг тонна ферроқотишмани экспорт қилиш ва 12 миллион доллар миқдоридаги валюта тушумини таъминлаш, импортни қисқартириш имкониятини яратади. 

Шунингдек, ушбу янги цехга ўқув юртларини битираётган ва замонавий технологияларни чуқур ўзлаштирган 330 нафар йигит-қиз ишга қабул қилинади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев во время визита на "Узбекский металлургический комбинат"
Бекободда йирик металлургия цехи ишга туширилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев во время визита на "Узбекский металлургический комбинат"

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 18 август куни “Ўзбекистон металлургия комбинати”» АЖга илк бор ташриф буюрган эди. Ўшанда корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва молиявий-иқтисодий ҳолатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини белгилаб берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0