Жамият

Тошкент ҳокимлиги кўп қаватли уйлардан хонадонлар сотиб олишни таклиф қилди

Турар жойларга қўйилган талабларга кўра, хонадоннинг қиймати 1 кв. метрга 3,2 миллион сўмдан ошмаслиги керак.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолига бериш учун кўп қаватли турар жойларда хонадонлар сотиб олишни таклиф қилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Facebookдаги саҳифасида бу ҳақда тегишли видео эълон жойлаштирилди.

Турар жой билан шуғулланувчи корхоналар ўз таклифларини Тошкент шаҳар ҳокимлигига ёзма ҳолда info@toshkent.uz электрон манзили орқали юборишлари мумкин.

“Турар жойларга қўйилган талаблар: хонадон янги қурилган бўлиши керак; кириб яшаш учун тайёр ҳолда бўлиши керак; муҳандислик тизимларига уланган бўлиши керак; қиймати 1 кв. метрга 3 миллион 200 минг сўмдан ошмаслиги керак”, - деб ёзилган эълонда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала