Иқтисод

Жиззах вилояти бутун дунёдан инвесторларни чорлади

© Sputnik / Дильшода РахматоваНациональная выставка производителей в рамках международного инвестиционного форума в Джизаке
Национальная выставка производителей в рамках международного инвестиционного форума в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Халқаро инвестицион форум ўз ишини бошлади. Тадбир Жиззах вилоятининг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар миллий кўргазмасини ташкил этишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. 2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда илк маротаба Халқаро инвестицион форум ўз ишини бошлади, деб хабар қилди тадбирда қатнашган Sputnik Ўзбекистон мухбири .

Шевроле Трекер - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Chevrolet Tracker намойиш этилди

Мазкур халқаро миқёсдаги бизнес форумда дунёнинг Беларусь, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Латвия, ХХР, Россия, Туркия, АҚШ, Жанубий Корея сингари 25 давлатидан 200 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Инвестицион форумни ўтказишдан мақсад - халқаро ишбилармонлик доиралари вакилларини Жиззах вилоятининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси билан таништириш, тадбиркорлик ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш.

Тадбирда инвесторлар ва хорижий ташкилотлар вакилларига Жиззах улкан салоҳиятга эга вилоятлиги хусусида сўзлаб берилди. Хусусан, вилоятнинг географик ҳудудда жойлашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Жиззахнинг яна бир ўзига хос жиҳати - тоғлар ва тоғ ёнбағирлари таркибида темир, олтингугурт, водород, радий, кремний кислотаси, карбон гази, ишқорли термоминераллар ва шифобахш сув манбалари борлиги айтилди.

Ривожланаётган ҳудудлардан бири саналган Жиззах вилояти, тадбирда экспертлар томонидан таъкидланганидек, инвестицион лойиҳаларнинг асосий нуқталаридан бирига айланиши мумкин. Ҳудуднинг барча имкониятлари 2 кунлик форум доирасида тўлиқ намоён этилиши кўзда тутилган.

Тадбир давлат инвестициялар қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала