Сиёсат

Мирзиёев 3-сентябр куни Қирғизистонга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев спускается с трапа самолета в Вашингтоне
Шавкат Мирзиёев спускается с трапа самолета в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Саммитда президентлардан Сооронбай Жээнбеков, Илхом Алиев, Нурсултон Назарбоев ва Ражаб Тойиб Эрдўғон иштирок этишлари кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф уюштиради, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбековнинг таклифига биноан 2018 йил 3-сентябр куни ташриф билан Қирғизистонга боради", - дейилади хабарда.

Встреча министров иностранных дел стран ЦА в Чолпон Ате - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Чўлпон Отада ташқи ишлар вазирлари нималарни муҳокама қилишди?

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 3-сентябр куни Иссиқ-кўл вилоятининг Чўлпон-ота шаҳрида Туркийзабон давлатлар кенгашининг VI саммити бўлиб ўтади.

Саммитда Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғон иштирок этишлари кутилмоқда.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбан ушбу йиғилишда фахрий меҳмонлар сифатида қатнашадилар.

Саммит якунида унинг иштирокчилари қатор қўшма ҳужжатлар имзолайдилар. Тадбир давомида Туркийзабон давлатлар кенгашига раислик қилиш Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.

Туркийзабон давлатлар кенгаши - замонавий туркий тилли давлатларни бирлаштириб турувчи халқаро ташкилот ҳисобланади. Бош мақсади - аъзо-давлатлар ўртасида кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Туркий кенгаш 2009-йил октябр ойида Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрида ташкил топган. Тузилма таркибига Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон киради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала