"Сиёсий террор": Донецк раҳбари Александр Захарченко ўлдирилди

© Пресс-служба А. Захарченко / Медиабанкка ўтишПресс-конференция Александра Захарченко в Донецке
Пресс-конференция Александра Захарченко в Донецке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзини Мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси раҳбари Россия Халқ артисти Иосиф Кобзон вафотига бағишланган хотира тадбири давомида ўлдирилган. Захарченко ўлими - Киев диверсиясидир, деган таъкидлар айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко 31 август куни Донецк марказидаги "Сепар" ресторанида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости.

Отвод колонны тяжелой военной техники ДНР из Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон
Донецкда янги давлат - Малороссия эълон қилинди

"Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченкони СССР халқ артисти Иосиф Кобзон хотирасига бағишланган хотира тадбирлари вақтида ўлдиришди", - деб хабар қилган Луганск халқ республикаси раҳбари в.б. Леонид Пасечник.

Донецк раҳбари Захарченко жума куни кечқурун Донецк марказидаги "Сепар" кафесида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Ўзини мустақил деб эълон қилган республиканинг даромадлар ва йиғимлар вазири Александр Тимофеев портлаш вақтида оғир жароҳатлар олган.

ДХР ҳукумати томонидан юз берган ҳодиса теракт деб тан олинган.

Республика раҳбари вазифасини бажарувчи Дмитрий Трапезниковнинг сўзларига кўра, Захарченконинг ўлимида гумонланиб бир неча кишилар қўлга олинган, улар диверсия Киев томонидан амалга оширилгани эҳтимоли ҳақида гапирганлар.

Ўз навбатида УХХ (СБУ) илгарироқ қотилликка алоқадорлик бўйича барча айбловларни рад этган.

"Александр Захарченко ўз жанговар постида эмас, балки хотира тадбирлари вақтида, республика раҳбарияти Донбасснинг яна бир қаҳрамони Иосиф Кобзонни хотирлаётган вақтида ҳалок бўлган", - деб айтган Пасечник ДХР раҳбари ҳалокати муносабати билан қилган расмий мурожаатида.

Луганск халқ республикаси раҳбари в.б. Пасечникнинг таъкидига кўра, Захарченкога нисбатан "сиёсий қотиллик" тактикаси қўлланилган.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Захарченконинг ўлими факти Донбассда тинчлик ўрнатиш жараёнини катта сўроқ остида қолдирганини айтди.

Украина армияси қуроллари - Sputnik Ўзбекистон
Донецкда яна жанглар бошланди

"Юз берган ҳодиса дунё ҳамжамиятини шок ҳолатига солмаслиги мумкин эмас, чунки деганда барча Минск келишувининг муқобилсизлиги ҳақида очиқ гапирган эди. Юз берган ҳодиса эса барча жараённи катта сўроқ остида қолдирмоқда", - деб айтган Захарова "Россия-24" телеканали эфири давомида. ТИВ вакили ҳозир максимал холис ва тезкор суриштирув ўтказиш муҳимлигини қайд этган.

Шунингдек, Захарова тез вақтда юз берган ҳодиса юзасидан ОБСЕ ҳам муносабат билдиришини қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0