GM Uzbekistan Сергели машина бозорида автомобил сотишни бошлайди

© Sputnik / Игорь РуссакАвтомобили Chevrolet на автостоянке
Автомобили Chevrolet на автостоянке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин вақт ичида республика ҳудудидаги барча машина бозорларида GM автомобиллари расман сотила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. GM Uzbekistan ўз харидорларига қулайликлар яратишда давом этмоқда - 1 сентябрь куни компания “Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари” ташкил этилишини эълон қилди.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan янги “Ўзимиз борамиз” хизматини йўлга қўйди

Яқин вақт ичида республика ҳудудидаги барча машина бозорларида GM Uzbekistan автомобиллари расман сотила бошлайди. Машина бозорларида ташкил қилинаётган савдо майдончаларида компаниянинг малакали мутахассислари харидорларга керакли маълумотларни тақдим этади. 

"45 дақиқа ичида автомобил" дастурига мувофиқ ташкил қилинган ушбу савдо майдончаларининг энг биринчиси Тошкент шаҳридаги Сергели машина бозори ҳудудида ишга тушади.

“Илк савдо майдончаси Тошкент шаҳрида Сергели автомобил бозори ҳудудида, ушбу дам олиш кунлари ташкил этилади. Савдога 1475 дона "Спарк", "Кобальт" ва "Ласетти" автомобиллари қўйилади. GM Uzbekistan вакиллари керакли тавсияларни бериб маҳсулот ҳақида батафсил маълумот тақдим этишади” – дейилган хабарда.

Компания шунингдек, қандай моделдаги автомобил харид қилинишидан қатъий назар, мижозларга велосипед совға қилишни ваъда бермоқда. GM Uzbekistan матбуот хизмати хабарига асосан. 

Янгиликлар лентаси
0