Бразилиянинг 200 ёшли Миллий музейи ёниб кетди

© REUTERS / RICARDO MORAESПожар в национальном музее Бразилии
Пожар в национальном музее Бразилии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бразилия Миллий музейи ёниб кетиши оқибатида 20 миллион экспонатлар йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Рио-де-Жанейрода Бразилия Миллий музейи ёниб кетди, деб хабар қилмоқда дунё ОАВлари.

Ёнғин музейнинг барча ходимлари тарк этганидан кейин содир бўлган. Майдони 20 минг квадрат бўлган музейда 20 миллионга яқин экспонатлар куйиб кул бўлган. Улар орасида Америка қитъасида топилган энг қадимий одам скелети (12 минг ёшли), Мисрдан олиб келинган мумиялар динозавр суяклари ва бошқалар бўлган.

Бразилия президенти Мишель Темер ушбу воқеага – ушбу кун барча учун қайғули бўлди. 200 йил давомида олиб борилган меҳнат бекор бўлди, - деб изоҳ берди.

Бразилия Миллий музейи мамлакатнинг энг эски илмий муассасаси эди. У 1818 йилда Португалия қироли Жуан IV томонидан очилган. Ушбу бино музейга топширилганига қадар Португалия қиролининг резиденцияси бўлган.

Янгиликлар лентаси
0