Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни Миср президенти билан учрашади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни Кўксарой қароргоҳида Миср президенти Ҳусайн ас-Сиси билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни Миср президенти Ҳусайн ас-Сиси билан учрашади, деб хабар қилди Sputnik мухбири президент матбуот котиби Комил  Алламжонов хабарига асосан.   

“4 сентябрь куни Миср Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сисининг Тошкентга келиши кутилмоқда. Эртаси куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Президенти билан учрашади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу Миср президентининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи бўлади. Ҳусайн ас-Сиси 3 сентябрда “Хитой – Африка” саммитида иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0