Спорт

Кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон илк медалларни қўлга киритди

© МинспортУзбекистан впервые участвует на ВИК
Узбекистан впервые участвует на ВИК - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон илк медалларни қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон илк медалларни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон спортчилари алыш (Қирғизистон кураши), Армрестлинг спорт турлари бўйича баҳсларда иштирок этишган. Армрестлинг бўйича чап қўл баҳсларида 18 давлатдан ташриф буюрган 72 нафар иштирокчилар орасида юртдошларимиз Дмитрий Докучаев (75 кг), Қудратилло Ниязи (95 кг), Фирдавс Гафуров (105 кг) лар мусобақанинг бронза медалини қўлга киритишди, - дейилган хабарда.

© МинспортИлк совринни қўлга киритган спортчилар
Кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон илк медалларни қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон
Илк совринни қўлга киритган спортчилар

Кўчманчи халқлар ўйинлари бу йил Қирғизистонда учинчи бор ўтказилмоқда. Илк бор ушбу халқаро мусобақа 2014 йилда, кейин 2016 ўтказилган эди. 2018 йилнинг 2-8 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида 66 мамлакатдан жами 1556 нафар спортчилар иштирок этмоқда.

© МинспортIII Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари очилиш маросими
Кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон илк медалларни қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон
III Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари очилиш маросими

Ўзбекистон спортчилари Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида илк бор иштирок этмоқда. Миллий спорт жамоаси 54 спортчидан иборат бўлиб улар спортнинг 13 туридаги беллашувларда иштирок этишади. Улар орасида курашнинг турли этник услублари, лочин ови,  тайганлар югуриши ва бошқалар бор.

© МинспортЎзбекистон спорт делегацияси
Кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон илк медалларни қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон спорт делегацияси
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала