Очиқ осмон остидаги савдонинг биринчи куни GM  40та автомобил сотди

© GM UzbekistanGM продал 40 автомобилей в первый день продаж на открытом воздухе
GM продал 40 автомобилей в первый день продаж на открытом воздухе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. GM Uzbekistan Ўзбекистон машина бозорларида Очиқ осмон остида савдо майдончалари ташкил қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек автомобилни “45 дақиқа ичида харид қилиш” ҳамда “Спарк” сотиб олган ҳар бир харидорга велосипед совға қилиш каби акциялари ҳам эълон қилинган эди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акциясини узайтирди

“Очиқ осмон остидаги савдо майдончаси илк бор Тошкент шаҳридаги «Сергели» автомобиль бозори ҳудудида ўтган дам олиш кунлари ташкил этилди, бу ерда савдога энг талабгир «Спарк», «Кобальт» ва «Ласетти» русумли автомобиллари қўйилди. 

Автосалоннинг илк иш кунида жами  3 млрд. 850 млн. сўмлик 40 дона автомобилга шартнома тузилди.

Дам олиш кунлари бўлишига қарамай, «Очиқ осмон остидаги автосалон» илк мижозларни қабул қилди, кун давомида уларнинг сони ортиб борди. Автосалон ходимлари харидорларга юқори даражада сервис хизмати кўрсатиб, максимал даражада қулайлик тақдим этишга ҳаракат қилишди. Харидорларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоблар берилди, шартнома тузиш жараёнлари тезкор ва байрамона кайфиятда амалга оширилди.

Автомобили Chevrolet на автостоянке - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan Сергели машина бозорида автомобил сотишни бошлайди

Мижозлар салқин ичимлик ва ширинликлардан баҳраманд бўлиб, ўзларининг акция борасидаги таъсуротлари билан ўртоқлашишди. Соғлом ҳаёт тарзи йўлида амалга оширилаётган ҳаракатларни қўллаб-қувватлаган айрим харидорлар уйларига айнан велосипедларда ҳам йўл олишди.

Айни жараёнда очиқ осмон остидаги автосалонларда савдога 1475 дона «Спарк», «Кобальт» ва «Ласетти» русумли автомобиллари қўйилди. Харидорларнинг истак ва таклифларини инобатга олиб, автомобиллар сонини оширишга ҳамда яқин фурсатларда бошқа русумдаги ва турли комплектация ва рангдаги автомобилларни қўшишга ваъда берамиз”, - дейилган компания хабарида.

Янгиликлар лентаси
0