Иқтисод

Жиззах инвестицион форуми якуни: 800 миллион доллардан ортиқ ҳужжатлар имзоланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваНациональная выставка производителей в рамках международного инвестиционного форума в Джизаке
Национальная выставка производителей в рамках международного инвестиционного форума в Джизаке - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Жиззах вилоятида илк маротаба ўтказилган йирик Халқаро инвестицион форумда 175та хорижий компаниялар вакиллари иштирок этди

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Жиззах инвестицион форуми якунлари бўйича умумий миқдори 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ 28 та келишув ва меморандумлар имзоланди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига Давлат инвестиция қўмитаси матбуот-хизмати.

Шевроле Трекер - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда Chevrolet Tracker намойиш этилди

Имзоланган битимлар ва меморандумлар пакети қурилиш материаллари, замонавий тиббиёт ускуналари ва фармацевтика препаратлари, тайёр чарм ва чармгалантерея маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сут ва текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаси, тикланувчи энергия ва кимё соҳаларида қатор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

"Shell Global Solutions INTL BV", "Fives Group – Fives Stein" , "Huasin Cement",  "CIRI", "DAL Teknik Makina Ticaret ve Sanayi Anonim Sirketi", "Bay Tea Group" сингари ва бошқа йирик 175та хорижий компаниялар Жиззах вилоятида ўтказилган кенг кўламли инвестицион тадбирда иштирок этдилар.

Янгиликлар лентаси
0