Россиялик замонавий "Шомаҳмудова"

Oбуна бўлиш
Россиялик замонавий “Шомаҳмудова” - Татьяна Сорокина 80 нафар болани тарбиялаб вояга етказмоқда. Улардан фақат 2 нафари унинг ўз болалари.

3 сентябрь, душанба куни Ростов  вилоятида яшовчи Татьяна Сорокина бирваракайига 14 ака-укани мактабга юборди. Улардан энг кичиги - 1 синфда ўқийди. Каттароы фарзандларидан уч нафари лицейга 2 нафари Дон давлат техника университетига ўқишга кирган.

"Мен кўп болали она сифатида махсус магазиндан кийим-кечакларни арзонроқ харид қиламан. Болаларга шим, қизларга блузкаларни 600-700 рублдан сотиб олдим. Уст кийимларнинг эса ўтган йилгилари бор эди. Китоб-дафтарлар бу йил тўлиқ мактаб томонидан берилди. Фақат атлас ва контурли картарни ўзимиз харид қилдик", - дейди Татьяна.  

Татьяна Сорокина Россияда энг кўп болали она ҳисобланади. У 80 нафар болани тарбиялаб вояга етказган. Улардан фақат 2 нафари унинг ўз боласи. 

 

Янгиликлар лентаси
0