Иқтисод

“Ўзавтосаноат” фақат компаниянинг расмий манбаларига мурожаат қилишга чақирди

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали автомобилларини етказиш муддати кечикаётгани ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатаётган сохта аккаунтлар ҳам кўпая бошлагани маълум қилинган.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. “Ўзавтосаноат” АЖ огоҳ бўлишга ва фақат компаниянинг расмий манбаларига мурожаат қилишга чақирди.

GM продал 40 автомобилей в первый день продаж на открытом воздухе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Очиқ осмон остидаги савдонинг биринчи куни GM  40та автомобил сотди

“Ўзавтосаноат” АЖ автомобиль саноатида компания номи ва янги йўналишини, шунингдек виждонан фаолият юритаётган фидойи ходимларининг шаънига доғ тушираётган айрим ходимларнинг ноқонуний ҳаракатларини қоралайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖнинг баёнотида маълум қилинган.

“Ана шундай “уддабурон” кишиларнинг коррупция тизимларини фош қилиш ва тугатишни бошиданоқ уддасидан чиқяпмиз. Ушбу йўналишда компания Ўзбекистон Бош прокуратураси билан ҳамкорлик қилишини, шунингдек, қонунбузарлик ҳолатларидан бизни вақтида огоҳ қилувчи фаол ва виждонли фуқароларга миннатдорчилик билдиради”, - дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, турли важлар билан GM автомобилларини харид қилиш чоғида қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатлари юзага келганда, зудлик билан (+99871) 141-77-77 рақамлари орқали компаниянинг янги call-марказига мурожаат қилиш сўралади. 

Шунингдек бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали автомобилларини етказиш муддати кечикаётгани ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатаётган сохта аккаунтлар ҳам кўпая бошлагани маълум қилинган. Компания сайтида кунлик равишда янгиланаётган расмий рўйхатга асосан, ана шундай одамларнинг постида бўрттирилиб кўрсатилаётган автомобиль етказилишининг аниқ муддатларини аниқлаш мумкин. 

“Ижтимоий тармоқларда шу каби постларга дуч келган тақдирингизда ушбу маълумотларга ишонмаслигингизни ва фақатгина компаниянинг расмий манбаларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Компания томонидан ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган сохта хабарлар синчковлик билан ўрганилмоқда. Компания обрўсига путур етказадиган бўҳтон тарқатиш билан шуғулланадиган интернет-фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумот, тегишли ҳуқуқ-тартибот органларига етказилади.

Шунингдек дилерлик марказларининг қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаган ва уни текширилган фактлар билан тасдиқлаган фуқаролар компания томонидан махсус бонуслар билан тақдирланади”, - дейилади компания баёнотида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала