Спорт

Кураш бўйича 1-халқаро турнирда Шерали Жўраев 50 минг доллар ютуқни қўлга киритди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЎзбекистонлик курашчи Шерали Жўраев президент соврини учун 1-халқаро турнир ғолибига айланди
Ўзбекистонлик курашчи Шерали Жўраев президент соврини учун 1-халқаро турнир ғолибига айланди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти соврини учун ўтказилган 1-халқаро кураш турнирида Ўзбекистон курашчиси Шерали Жўраев ғолибликни қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти соврини учун 1-халқаро турнирнинг финал босқичида ўзбек курашчиси Шерали Жўраев ғолиб бўлиб, бош соврин 50 минг АҚШ долларини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бугун, 6 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мақом санъати довруғини дунёга ёядиган халқаро мақом санъати форумига старт берилган бир вақтда, Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон" Республикаси президенти соврини учун кураш бўйича 1-халқаро турнир бўлиб ўтди.

Кураш, Шахрисабз - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ўзбек кураши - полвонлар эмакламайди

Турнирнинг соврин жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этди.

Халқаро турнирда 1-ўринни қашқадарёлик полвон Шерали Жўраев қўлга киритди ва унга тантанали равишда 50 минг АҚШ доллари мукофоти топширилди.

Ўзбекистонлик Бекмурод Олтибоев кумуш медал совриндорига айланди ва 25 минг АҚШ доллари билан мукофотланди.

Россия вакили Аслан Камбиев ва Тожикистон курашчиси Темур Рахимов бронза медал совриндори бўлдилар ва полвонларнинг ҳар бири 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот билан тақдирланди. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ўтказилган 1-халқаро турнирда дунёнинг 40га яқин давлатидан келган полвонлар мутлақ вазн тоифасида гиламга тушдилар. Президент қарорида кўрсатилганидек, бу мусобақада полвонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган яктакларда бел олишдилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала