Иқтисод

Тошкент шаҳри учун 350та MAN автобуслари харид қилинади

© Фото: пресс-служба компании MANНизкопольный автобус большой вместимости MAN
Низкопольный автобус большой вместимости MAN - Sputnik Ўзбекистон
Автобусларнинг ҳар бирининг нархи ўртача 1,8 млрд сўм бўлиб, улар Халқ банки томонидан Пенсия фонди ҳисобидан бериладиган кредит эвазига сотиб олинади.

ТОШКЕНТ, 6 сен  - Sputnik. Тошкент шаҳри учун 350та MAN русумли автобуслар харид қилинди, деб хабар қилмоқда Spot.uz Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан.  

“Тошшахартрансхизмат” ҳамда “JV MAN Avto-Uzbekistan” қўшма корхонаси орасида имзоланган шартномага асосан 2017 – 2019 йилларга қўшма корхона жами 350 та автобус етказиб беради”, - дейилган хабарда.  

Улардан 110таси 2018 йилда етказиб берилади. Ушбу автобусларнинг ҳар бирининг ўртача нархи 1,88 миллиард сўм бўлиб, шартноманинг умумий қиймати, фоиз тўловлари билан биргаликда  331 млрд. сўмни ташкил қилади.

Шартномани молиялаш Нафақа фонди ҳисобидан амалга оширилади. Маблағ Халқ банки томонидан йилига 14 % тўлов ҳисобига амалга ажратилади. Дастлабки тўлов 165 млрд. сўм бўлиб у 2018 йилнинг сентябрь ойида амалга оширилиши керак. Кредит бўйича барча тўловлар 2025 йилга қадар амлага оширилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала