Россия ТИВ Афғонистондаги вазият кескинлашувига йўл қўймаслик чоралари ҳақида маълум қилди

© Sputnik / Alexander Grashenkov / Медиабанкка ўтишВид города Кабул
Вид города Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракатининг жангарилари ўртасида кураш кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия Афғонистондаги вазият янада ёмонлашувига йўл қўймаслик учун мамлакат ички сиёсий кучлари билан ҳамкорликда билан иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Москвадан Тошкентга: нима учун Афғонистон бўйича музокаралар манзили ўзгартирилди

“Минтақада вазият мураккаблигича қолмоқда. Афсуски қайсидир масалалар бўйича аҳвол янада ёмонлашмоқда. Россия бир қатор қадамлар, жумладан ШҲТ доирасида ҳамкорликда иш олиб бориш, Афғонистон ичидаги сиёсий кучлар билан ҳамкорликдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқий нормаларга риоя қилган ҳолда биринчи навбатда расмий ҳукумат билан алоқадамиз. Шунингдек, албатта кўп томонлами дипломатия уринишлари. Минтақадаги вазият ривожини эҳтиёткорлик ва ташвиш билан кузатиб бормоқдамиз”, - деб таъкидлади Захарова брифингда.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракатининг жангарилари ўртасида кураш кетмоқда. “Толибон” бундан аввал мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаган, энди эса йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди. Шунингдек, мамлакат ҳудудида “ИШИД” террорчилик уюшмаси таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари терроризмга қарши қурашиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорликда операциялар ўтказишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0