АҚШ мунтазам ўз элчиларини музокаралар учун юбориб турибди - Руҳоний баёноти

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишВид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране
Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бир томондан, Оқ уй ҳукмдорлари эрон халқига нисбатан фитналар уюштирадилар, иккинчи томондан - мунтазам равишда ўз элчиларини музокаралар учун жўнатиб турадилар", - деди Эрон президенти мамлакат давлат хизматчилари олдида қилган чиқишида

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг сўзларига кўра, Вашингтон, Эронга қарши қаратилган риторикасига қарамай "мунтазам" ўз элчиларини Теҳрон билан музокаралар ўтказиш учун юбориб турибди. Бу ҳақда Руҳонийнинг расмий саҳифасида хабар қилинган.

"Бир томондан, Оқ уй ҳукмдорлари эрон халқига нисбатан фитналар уюштирадилар, иккинчи томондан - мунтазам равишда ўз элчиларини музокаралар учун жўнатиб турадилар", - деди Эрон президенти мамлакат давлат хизматчилари олдида қилган чиқишида.

Иранская баллистическая ракета нового поколения Фатех - Sputnik Ўзбекистон
Эрон "Фетх" авлодига мансуб баллистик ракетани тақдим этди

Илгарироқ АҚШ презиенти Дональд Трамп Эрон президенти Руҳоний билан сентябрда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясида учрашиб қолишини истисно этмаслигини маълум қилган ва (Эрон билан мулоқот учун" "ҳамиша очиқлиги"ни таъкидлаган эди.

Трамп 8 май куни Вашингтон Эрон билан ядро дастури бўйича келишувдан чиқишини ва Эронга қарши санкцияларнинг, шу жумладан, иккиламчи санкцияларнинг ҳам тикланишини эълон қилган эди. Яъни Эрон билан бизнес юритувчи мамлакатлар ҳам санкция остига тушишлари назарда тутилган эди.

"Олтилик"нинг қолган аъзолари АҚШ томонидан бундай қарор қабул қилинишига қарши чиқишди. Вашингтоннинг европалик ҳамкорлари Эрон билан келишув шартларига олдингидек амал қилишни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Ядро келишувида қолган давлатлар Эрон билан ҳамкорлик учун америка санкцияларидан ҳимоя қиладиган чораларни ишлаб чиқиш устида иш олиб боришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0