Дунёда

Москвада Қирғизистон фуқароси пиёдалар устига машина ҳайдади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишПолиция и скорая помощь
Полиция и скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Қирғизистон фуқароси жанжалдан сўнг одамлар устига машина ҳайдади.  

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Бугун тонгда Москвадаги Новочеркасск бульварида бир неча пиёдалар устига машина ҳайдаган киши Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Дастлаб кафеда бир гуруҳ Қирғизистон фуқаролари орасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг улардан бири Volkswagen Polo автомобилини, қасос олиш мақсадида, бошқалар устига атайлаб ҳайдаган”, - дейилган хабарда.  

Айни дамда ҳайдовчи ҳибсга олинган, беш киши турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Полиция хабарида айтилишига кўра, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетмаган ва кўрсатма бермоқда.

Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, жабрланганларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари. Улардан бири тез ёрдам машинаси ичида вафот этган.  

РЕН-ТВ телеканали хабарига кўра, ҳайдовчининг исми Бекжан, у 1997 йилда туғилган. Қуйида воқеа жойида олинган кадрлар билан танишинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала