Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Oбуна бўлиш
Куни кеча, 9 сентябр куни Москва—Урганч йўналиши бўйича ЙТҲ оқибатида вафот этган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида 9 сентябрь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Москва—Урганч йўналиши бўйича ЙТҲ оқибатида вафот этган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди ва дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топширилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Автомобиль Следственного комитета РФ - Sputnik Ўзбекистон
Липецк Тергов қўмитаси ЙТҲ ҳақида: иккинчи машина ҳайдовчиси – ДАИ ходими бўлган

6 сентябрь куни Россиянинг Липецк вилояти Дубровский туманида Toyota RAV4 машинаси қарама-қарши томондан келаётган ВАЗ 2106 билан тўқнашиши оқибатида ВАЗ автомобили ичида бўлган 5 нафар ўзбекистонликлар - Мавлонбек Ахмедов (1986 й.т), Мирзабек Сапаев (1990), Наримон Самандаров (1984), Жавлонбек Адамбаев (1983) ва Азизбек Аллабердиев (1983) вафот этган.

Toyota машинаси рулида бўлган давлат автоинспекцияси ходими оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Айнан қайси автомобиль йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетгани Липецк ички ишлар бошқармаси томонидан аниқлаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0