Самарқанд – Панжакент халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

© Божхона қўмитасиПервый автобус Самаркан - Пенджикент
Первый автобус Самаркан - Пенджикент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд ва Тожикистоннинг Панжакент шаҳарлари орасида доимий автобус қатнови йўлга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Тожикистоннинг Панжакент шаҳридан Самарқандга биринчи халқаро автобус етиб келди, деб хабар қилмоқда Давлат Божхона қўмитасининг матбуот хизмати.

Ушбу йилнинг 8 сентябрь куни “Самарқанд – Панжакент – Самарқанд” йўналишида биринчи халқаро автобуслар қатнови амалга оширилди. Биринчи автобусда 37 нафар делегация аъзолари чегарани кесиб ўтишди.

Рейсовые автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тўғридан-тўғри автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

“Жартепа” чегара-назорат пунктида яратилган қулай шароитлар йўловчиларни қувонтирди. Самарқанд ва Панжакент шаҳарлари орасида масофа 70 километр. Ушбу йўлни босиб ўтиш ҳамда икки чегара назорат пунктларидан ўтиш учун йўловчилар жами 1 соату 30 дақиқа сарфлашди.

 “Ўзавтотранс” агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси масъул ходимининг айтишича, кунига 2 та автобус қатнови амалга оширилади: Самарқанддан Панжикентга, Панжикентдан Самарқандга ҳаракатланади. Автобуслар ҳаркатланиш манзили Самарқанд автошохбекатидан Панжикент автошохбекатига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон орасида муносабатлар илиқлашуви ушбу йил бошида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ҳамда ўзаро уюштирилган ташрифлардан кейин бошланган эди.

Янгиликлар лентаси
0