Мақом анжуманида гран-при Тожикистон ансамблига берилди

© Фото: Шерзода ИкрамутдиноваЖюри Международного форума искусства маком
Жюри Международного форума искусства маком - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро ҳакамлар ҳайъати “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда” номинацияси бўйича баҳолади.

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани якунланди, деб хабар қилмоқда УзА.

Халқаро анжуманнинг сўнги кунида ёпилиш маросими ва турли номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб  ўтди.  Халқаро ҳакамлар ҳайъати “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда” номинацияси бўйича баҳолади.

Муножат Йулчева - Sputnik Ўзбекистон
Мақом форумида 70дан ортиқ мамлакат иштирок этади

Туниснинг “Al Gharbi Twins”, Япониянинг “SPCP Japan” жамоалари ва Туркманистон вакили Сухонберди Оразбердиев учинчи ўринга лойиқ, деб топилди. Эроннинг “Настар” ансамбли ва ҳиндистонлик Устад Иқбол Аҳмат Хон иккинчи ўринга муносиб кўрилди.

Озарбайжоннинг “Ҳайрати” жамоаси солисти Нигор Шабанова ва Ўзбекистоннинг “Сақил” ансамбли биринчи ўринга сазовор бўлди.

Ниҳоят, ҳаяжонли лаҳзалар. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Халқаро мақом санъати анжуманининг бош соврини – Гран-при Тожикистон мақом академиясига берилгани эълон қилинди.

Ғолиб ва совриндорларга пул мукофотлари, шунингдек, анжуманнинг махсус дипломи ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Бундан ташқари, анжуманда иштирок этган барча хорижий меҳмонларга сувенир ва махсус сертификатлар топширилди.

Маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури ҳамда 3D проекция-мусиқали ёритиш томошаси намойиш этилди. 

Эслатиб ўтамиз, Шахрисабзда бўлиб ўтган нуфузли анжуманда жами 73 давлатдан 300 га яқин яккахон ижрочи ва мусиқий жамоалар, унинг доирасида ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда 19 давлатдан 30 нафар мусиқашунос олим иштирок этди. 

 

Янгиликлар лентаси
0