Россияда Ўзбекистон узумлари жуда яхши сотилмоқда - Попович

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишСбор урожая винограда
Сбор урожая винограда  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон сўнгги йилларда меваларни етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада кўпайтирди.

Ўзбекистон узумлари Россия бозоридаги ҳолати ҳақида узумчилик ва вино саноати уюшмаси президенти Леонид Попович ўз фикрларини Sputnik Ўзбекистонга маълум қилди.

Илгарироқ EastFruit нашри Украина бозорида Ўзбекистон узумлари рақобатбардошлиги ҳақида сўров ўтказганди. Сифати ва оммабоплигига қарамасдан Ўзбекистон узумлари ўртача нархлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан анча юқори эканлиги маълум бўлди.

Леонид Поповичнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон узумлари Россияда ҳар доим оммабоп бўлиб, Туркия узумлари билан жуда яхши рақобат қилади.  

“Нархига келсак, Ўзбекистон узумлари жуда яхши сотилмоқда, тушунимча, экспортерлар учун яратилган шарт-шароитлар туфайли уларга фойда билан савдо қилиш имконини ҳам беради. Биз, албатта, келажакда россияликлар ўз узумларимизни истеъмол қилишлари учун ҳаракат қиламиз. Унинг сифати ҳам ёмон эмас, бироқ бундай ҳажмда етиштириш ва сақлаш имкониятимиз йўқ”, - деб таъкидлади узумчилик уюшмаси раҳбари.

Леонид Попович маълум қилишича, Россияда бу тармоқ ривожланишига қарамасдан, Ўзбекистон меваларига, шу жумладан қуруқ меваларига ҳали жуда узоқ вақт талаб бўлади.

Шу йил сентябр ойи бошида Россия ва Ўзбекистон бош вазирларининг учрашуви чоғида Абдулла Арипов ўзининг россиялик ҳамкасбларини республикадан мева ва сабзавотлари етказиб берилишида “яшил йўлак” ташкил этилганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Эксперт фикрини тўлиқ қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Попович: узбекский виноград всегда ценился в России

 

Янгиликлар лентаси
0