Шавкат Мирзиёев: келгуси йил режаларини ҳозирданоқ белгилаб олишимиз керак

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойи ва якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, нарх-наво ўсишининг олдини олиш, инвестицияларни ўзлаштириш, экспортни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни тўлиқ бажариш, 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, пахта-тўқимачилик соҳасида кластерларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время приема в честь Дня Независимости - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаммаси ўзгариши учун, аввало инсон ўзгариши керак - Мирзиёев нутқидаги асосий фикрлар

“Бугунги йиғилишимизда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифа ва мақсадли параметрларни бажариш ҳолатини муҳокама қилиб, яна қўшимча резервларни ишга солиш чораларини кўришимиз, йил якунигача 3,5 ой вақт бўлса-да, келгуси йил режаларини ҳозирданоқ  белгилаб олишимиз керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент сўзларига кўра, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантириш учун қабул қилинган инвестиция дастурларини изчил амалга ошириш керак.

"Иқтисодиётни модернизация қилиш ва барқарор ривожлантириш учун етарли валюта тушумини таъминлаш, бунинг учун маҳсулотларимиз рақобатбардошлигини ошириб, уларни экспортга жўнатишни кўпайтиришимиз даркор. Қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий бозор муносабатларини кенг жорий этиш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантиришга алоҳида эътибор беришимиз керак”, - деди Ўзбекистон раҳбари.

Йиғилишда шу борада амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Президентнинг жорий йил бошида берган топшириғига мувофиқ, бюджетга қўшимча даромад тушириш бўйича резервлар излаб топилиб, уларни сафарбар қилиш чоралари кўрилган эди. Бунинг натижасида 8 ойда давлат бюджетига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоиз кўп даромад туширилди. Жумладан, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг ўсиши 22 фоизни ташкил этди.

Шавкат Мирзиёев қўшимча даромадларни янада ошириш имкониятлари борлигини таъкидлаб, мутасаддиларга бу борада аниқ манбалар ва чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқлар берди. 

Маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида қолаётган қўшимча даромадларни самарали ва мақсадли сарфлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. 

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: одамларни рози қилишни бугунги сиёсатимизнинг бош мақсади, деб биламиз

Йиғилишда жорий йилнинг 9 ойи ва якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, нарх-наво ўсишининг олдини олиш, инвестицияларни ўзлаштириш, экспортни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Давлат раҳбари мақсадли ва прогноз параметрларига эришишда муаммо мавжуд бўлган соҳа ва тармоқларда ишларни жадаллаштириш, белгиланган кўрсаткичларни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. 

Жорий йилда ишга туширилиши мўлжалланган объектларни фойдаланишга топшириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати таҳлил қилинди. 

Ҳар бир инвестиция лойиҳасини кўриб чиқиб, қолоқлик мавжуд бўлганларини жадаллаштириш, бунга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш, ишлаб чиқаришни тезроқ бошлаш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 2019 йилги инвестиция дастури лойиҳасини шакллантиришни якунлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев вручил орден Эл-юрт ҳурмати  USM Holding Алишеру Усманову - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев хорижлик ишбилармонлар ва давлат арбобларига давлат мукофотларини топширди

Йиғилишда экспорт масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. 9 ой якуни билан экспорт ҳажми 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоиз ошиши кутилаётгани қайд этилди.  

Президент ҳар бир экспортчи корхона ва экспорт қилинадиган маҳсулот тури бўйича кўмак бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишни таъминлаш лозимлигини таъкидлади.

Такрорий майдонлардан кутилаётган 607 минг тонна экспортбоп маҳсулотлар, шунингдек, сентябрь-октябрь ойларида иссиқхоналарда етиштириладиган сабзавот экинларини экспорт қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Бозорларда нархлар ошишига йўл қўмаслик, 501 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш ва уларни қиш-баҳор ойларида халқ талабига мутаносиб равишда ички бозорларга чиқариш бўйича кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0