Аналитика

Япониялик эксперт Россия, Хитой ва Япония ҳарбий иттифоқи яратилишини прогноз қилмоқда

© Sputnik / Михаил КлиментьевРабочая поездка президента РФ В. Путина в Дальневосточный федеральный округ. День третий
Рабочая поездка президента РФ В. Путина в Дальневосточный федеральный округ. День третий - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Ҳозирда Россия ва Хитойнинг Сибирь ва Узоқ Шарқда ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда. Яқин келажакда Япония ҳам унда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу шу бугунги саммитнинг энг катта янгилиги", - деб айтган олим

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik, Ксения Нака. Япония Россия ва Хитой билан бир қаторда "Шарқ-2019" ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларда иштирок этишни хоҳламоқда, гап уч мамлакат ҳарбий иттифоқи ташкил топиши ҳақида бормоқда, деб ҳисоблайди сиёсатшунос, Россия бўйича Японияда энг таниқли бўлган мутахассислардан бири, Цукубо университети профессори Ицуро Накамура.

На Дальнем Востоке России стартовали маневры войск (сил) Восток-2018 - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Танклардан учувчисиз учар қурилмаларигача: Узоқ Шарқда йирик ҳарбий машқлари бошланди

Накамуро бу фикрни Владивостокда бўлиб ўтган Япония ва Россия етакчилари учрашуви якуни бўйича РИА Новости мухбири билан суҳбатда айтган.

России президенти Владимир Путин чоршанба куни Япония Бош вазири Синдзо Абэ билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар олға қадам қўяётгани, "ва бу муносабатлар биринчи марта ҳарбий муассасаларимиз ҳамкорлигига даҳлдор бўлган"ини қўшимча қилган.

"Ҳозирда Россия ва Хитойнинг Сибирь ва Узоқ Шарқда ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда. Яқин келажакда Япония ҳам унда иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу шу бугунги саммитнинг энг катта янгилиги", - деб айтган олим.

Накамуронинг айтишича, шу кунларда Владивостокда ўтказилаётган Шарқий иқтисодий форум доирасида бўлиб ўтган Россия ва Япония етакчилари учрашуви кун тартибидан айнан шу масала ўрин олган.

Подготовка к военным учениям Восток-2018 в Забайкальском крае - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия ўз тарихида энг йирик ҳарбий ўқув-машғулотлари ўтказади

"Ўтган йилнинг июнида Қозоғистонда Хитой ва Россия мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик ҳақида келишган эдилар, - деб эслатди эксперт. - Форум билан бир қаторда ўтказилаётган бугунги ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар ушбу келишув натижасидир".

Накамура машғулотларнинг форум билан биргаликда ўтказилаётганини тасодиф деб ҳисобламайди. Унинг фикрига кўра, бу шу нарсадан далолат берадики, форум иқтисодий бўлгани билан таг замирида муайян мудофаа мақсади ҳам ётади.

Янгиликлар лентаси
0