Эмомали Рахмон янги ГЭСни ишга туширди

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишНурекская ГЭС
Нурекская ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда дунёнинг энг баланд ҳудудда жойлашган ГЭСлардан бири ишга туширилди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Тожикистоннинг Мурғаб туманида “Тожикистон” номли кичик қувватли ГЭС ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.

Бурейская и Нижне-Бурейская ГЭС в Амурской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуради

ГЭС очилишида Тожикистон президенти Эмомали Рахмон шахсан иштирок этди. Янги электр станцияси қуввати 1500 кВт ни ташкил қилади ва Мурғаб туманидан яшаётган 14 минг аҳолини электр энергияси билан таъминлайди.

ГЭС плотинаси баландлиги 64 метр, узунлиги 12 метрни ташкил қилади. Плотина 2 миллион кубометр сув жамлаш имконига эга.  ГЭСда ҳар бири 750 кВт бўлган иккита энергетик қурилма ўрнатилган.

“Тожикистон” электр станцияси Республикада, тоғли дарё бўйлаб сузаётган балиқлар ҳам сузиб ўтиши мумкин бўлган, ягона ГЭС ҳисобланади.

Айтиш жоизки, ушбу ГЭС денгиз сатҳидан баландлиги бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Дунёда энг баланд ҳудудда жойлашган ГЭС Непалда бўлиб, унинг қуввати 15 кВт.

Янгиликлар лентаси
0