Туризм

Ўзбекистонда кичик меҳмонхоналар қуриш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваДом для туристов
Дом для туристов - Sputnik Ўзбекистон
Қарор лойиҳасида биринчи ва иккинчи босқичда, яъни 2018-2022 йилларда кичик меҳмонхоналар қуриладиган туман ва шаҳарлар рўйхати берилган.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнесини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Президент Египта Абудулфаттах ас-Сиси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Миср билан туризм, ислом маданияти ва спорт соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ушбу қарор лойиҳаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тайёрланган.

Қарор лойиҳасида айтилишича, мамлакатда туристлар оқимини янада кўпайтириш учун бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Улар ҳал этилса туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш йўлида мавжуд тўсиқларни олиб ташлайди ва мамлакатга инвестиция жалб қилади.

Қарор лойиҳасида республика вилоятларининг туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, меҳмонхона хизматларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, меҳмонхона секторига инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қатор вазифалар белгиланган.

Шунингдек, қарор лойиҳасида биринчи ва иккинчи босқичда, яъни 2018-2022 йилларда кичик меҳмонхоналар қуриладиган туман ва шаҳарлар рўйхати берилган.

Санаторий Замин - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Бахмал ва Зомин экологик туризм марказига айланади

Кичик меҳмонхоналарни қуриш учун ер участкаларини бериш тартиби тўғрисида низом ва чизмаси илова қилинган.

Шу билан бирга, қарор лойиҳасида кичик меҳмонхоналарни қуриш учун инвестор-тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича Республика ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш назарда тутилган.

Ушбу ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари санаб ўтилган:

- кичик меҳмонхоналарни қуриш учун ер участкаларини тақдим этиш масаласини тезкорлик билан келишиш ва тасдиқлаш;

- кичик меҳмонхоналарни қуриш учун ер участкаларини ажратиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида вазирлик, идора, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, кичик меҳмонхоналарни қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, бюрократик ҳолатларни бартараф этиш бўйича тезкор чораларни амалга ошириш;

- кичик меҳмонхоналар қурилиши учун инвестицияларни жалб этилишини таъминлаш;

- кичик меҳмонхоналарни қуриш бўйича инвестиция таклифларини амалга ошириш билан боғлиқ барча масалалар бўйича тезкорлик билан ҳал қилиш;

- кичик меҳмонхоналарни қурилишини тизимли ва сифатли мониторинги амалга ошириш.

Қарор лойиҳаси 28 сентябргача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала