Жамият

Ҳайдовчилик гувоҳномасини 20 дақиқада янгилаш мумкинми?

© Lex.uzВодительское удостоверение - ID-карта
Водительское удостоверение - ID-карта - Sputnik Ўзбекистон
Давлат хизматлари марказлари эски ҳайдовчилик гувоҳномасини 20 дақиқа ичида янгилаб беришга ваъда бермоқда.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Давлат хизматлари марказларида 20 минутда ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш мумкин, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун фақат ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ҳамда паспорт керак бўлади ҳолос. Ҳаммасига бор йўғи 20 минут вақтингиз сарфланади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек хабарда айтилишича 129 010 сўм пул ҳам керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари президент қарорига асосан 2017йилнинг декабрь ойида ташкил қилинган эди. Айни дамда Агентлик аҳолига ва тадбиркорларга 31 та давлат хизматларини кўрсатиш имкониятига эга. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятлар марказларида очилган.

© Хокимият г. ТашкентаКак обновить ВУ за 20 минут
Ҳайдовчилик гувоҳномасини 20 дақиқада янгилаш мумкинми? - Sputnik Ўзбекистон
Как обновить ВУ за 20 минут

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала