Форма можароси, Шерматовдан норози Қудратходжаев ва томоша кутаётган "Ўқитувчи"

© Международный пресс-клубШерзод Шерматов, Министр народного образования
Шерзод Шерматов, Министр народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз фаолияти бошида журналистлардан муҳим масалаларга эътибор қаратиш, ўқитувчилар обрўсини кўтаришда кўмаклашиш ва дарс жараёнига ҳалал бермаслик борасида илтимос қилган. Аммо вазирга қулоқ тутишмади

Сентябр ойининг 10-санасида Халқаро Пресс клуб "Таълим соҳасидаги туб ислоҳотлар даврида ижтимоий масъулият ва муаммоларнинг замонавий ечимлари" мавзусидаги навбатдаги сессиясини ўтказган. Орадан икки кун ўтиб сессия давомидаги мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг формаси масаласи акс этган видеолавҳа "Ўзбекистон 24" телеканали орқали эфирга узатилган. 

Бугунга келиб, ХПК раиси Шерзод Қудратходжаев Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовдан норозилиги, ота-оналар "Ўзбекистон 24"ни судга бермоқчилиги, телеканал эса ишорани тўғри ХПКга кўрсатаётгани телеграммдаги халқ таълими ходимлари учун махсус канал "Ўқитувчи"да маълум қилинди.

Халқ таълими вазиридан биринчи тарсаки

10-сентябр куни ХПКнинг ўша, бугун шов-шувларга сабаб бўлаётган сессиясида спикерлардан бири сифатида иштирок этган ХТВ раҳбари Шерзод Шерматов 14-сентябрь куни "Фейсбук"даги аккаунтида "цивилизациялашган жамият шахснинг, айниқса, болаларнинг омма олдида камситилишига йўл қўйиши мумкин эмас", деган баёнот билан чиқди.

"...Ҳаммамиз ўқитувчилар обрўсини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда ўқувчилар формаси масаласидан ўқитувчининг кийимига ўтиш нотўғри бўлди, деб ўйлайман. Ҳозир юқори малакали ўқитувчиларни топиш шундоқ ҳам қийин. Бундан ташқари, телевидение орқали кимнидир унинг розилигисиз салбий маънода кўрсатаётган пайтда уларни таниб олиш мумкин бўлмаслиги учун, юзларини ёпиш зарур. Цивилизациялашган жамиятда шахснинг, айниқса, болаларнинг омма олдида камситилишига йўл қўйиш мумкин эмас!", - деб ўз фикрини баён этган вазир.

...Халқ таълими вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов ўз фаолиятининг биринчи ҳафтаси якунида журналистлар билан мулоқот қилган ва ўз чиқиши давомида янги раҳбар сифатида биринчи галда "24 йил давомида хоҳлаган иши билан шуғулланиб келган" вазирлик эндиликда ўз тамойилларини белгилаб олгани, таълим структураси сифат, адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида иш олиб боришини айтган эди.

Шерзод Шерматов, Министр народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик - Шерматов

Шерматов журналистлар билан савол-жавобга ўтиш олдидан шунингдек, улардан икки нарсани шахсан илтимос қилганди: биринчиси, жамиятда йиллар давомида обрўси тушиб келган ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш масаласи ва иккинчиси, зиёли шахсларнинг жамиятдаги обрўсини ошириш масаласи.

Илтимосдан кейин журналистлар билан савол-жавобга ўтган вазир форма борасида берилган саволга жавобан, бугунги кунда таълим тизимида "анча муҳимроқ бошқа муаммолар борлиги ва журналистлар ана шу жиҳатларга эътибор қаратишса яхши бўлишини" айтган эди.

Шунингдек, мактабларга дарс жараёнини назорат қилиш учун бориш истагида бўлган журналистга жавобан дарс жараёнига ҳалақит бермаслик керак, деган фикрдалигини айтган эди.

Аслида аҳвол қандай?

Шерзод Шерматов ўз фаолиятининг аввалида, қолаверса, ХПК сессияларидаги кейинги чиқишларида ҳам бир гапни бот-бот такрорлаб келади: "Таълим тизими олдида турган муаммолар йиллар давомида тўпланиб келган. Мен сизларга уларни бу йил ҳал этаман деб ваъда берсам ёлғон гапирган бўламан"...

Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Мажбурий ушланмалар, ўта паст ойлик – вазир халқ таълимидаги муаммолар сабабини айтди

Ҳақиқатда, Ўзбекистон мактабларида бугунги кунда таъмирлаш ишлари якунига етмаган, директори ҳали сайланмаган, энг муҳим фанлардан ўқитувчилари бўлмаган, ўқувчилар учун тўгараклар ташкил қилинмаган ва бошқа ўз ечимини сабот билан кутаётган муаммолар талайгина. "Мактаб фонди" ёки пул йиғими сингари масалалар ҳам жавобсиз савол тариқасида мактаб шифтларида муаллақ турибди.

Спутник мухбири Тошкент вилоятларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган А.Р. билан янги ўқув йилида рўй берган ўзгаришлар масаласида мулоқотда бўлди.

Ўқитувчи талаб қилмоқда: дарсимга ҳалал беришмасин

Ўқитувчи ўқув йили бошланганига ҳали 2 ҳафта ҳам тўлмаганини, аммо дарс ўртасида ўқувчилар фикрини тўзғитиб кириб келадиган "съёмкачилар"дан чарчаганини тан олади.

Мухаммаджон Кодиров - Sputnik Ўзбекистон
Ўқитувчи зўрға юрибди, уни ҳурмат қилиш керак - доцент Қодиров янги қарорга изоҳ берди

"Маҳалла нозири, хотин-қизлар қўмитаси вакиллари дарснинг 15-дақиқасида кириб келиш "одатлари" очиғи менга умуман ёқмайди. Телевидение ходимлари ҳам келиб икки марта суратга олиб кетишди. Тасаввур қилинг, мен 6-синфларга инглиз тилидан дарс ўтаман. Биринчи дарс давомида ўқувчиларим менга шу вақтгача ҳеч ким уларга бу фандан дарс ўтмаганини айтишган. Яъни болалар 6 йил давомида инглиз тилини мутлақо ўрганишмаган. Мен уларга 6-синф программасини қандай ўтаман? Ишни табиийки алифбони ўргатишдан бошладим. Дарс 45 дақиқа давом этади, мен бу оралиқда ҳам дарс ўтиб, ҳам болаларни савол-жавоб қилишга улгуришим керак. Дарсимга ҳеч ким кириб ҳалал беришини хоҳламайман. Чунки ўша инспектор ва бошқалар камида 15 дақиқа вақтимни олишади. Агар ўқувчиларга айтадиган гаплари бўлса, дарс бошланмасидан бажаришсин ўз вазифаларини", - дейди ўқитувчи.

Журналистика университети ректори нима дейди?

ХПК раҳбари Шерзод Қудратходжаев, вазир Шерматов формадан ҳам муҳимроқ масалалар бор, деганида ҳақлигини бироқ пресс-клуб раҳбари вазирнинг баъзи фикрларига қўшилмаслигини ҳам очиқ-ойдин билдирди, деб маълум қилади телеграммдаги "Ўқитувчи" канали "Газета.уз" нашрига таянган ҳолда.

В Ташкенте в рамках заседания Международного пресс- клуба обсудили вопросы обеспечения общеобразовательных школ учебниками в новом учебном году.  - Sputnik Ўзбекистон
ХТВ мактаб дарсликларидан онлайн фойдаланиш хизматини йўлга қўйди

"Нима учун у ўша куни индамади? Мен унинг фикрларига қўшилмайман. Бу болаларни омма олдида камситиш эмас. Биз мактаблардаги ҳақиқий аҳволни кўрсатдик. Агар жамият буни шундай қабул қиладиган бўлса, демак, бу жамиятнинг муаммоси. Нима учун болаларнинг юзини яшириб қўйиш керак? Биз юзларни яшириб қўйиш орқали кимнидир таҳқирлашни истамаймиз, улар жиноятчилар эмас. Биз уларни айблаётганимиз йўқ".

Таъкидланишича, нашр вакиллари Қудратходжаевдан мактаб ҳудудида тасвирга олиш учун рухсатнома бормиди, деб сўрашганида, Журналистика ва оммавий коммуникациялар ректори "Бу — давлат мактаби. Давлат телерадиокомпанияси эса уни тасвирга оляпти. Кимдан рухсат сўраш керак?", — деб жавоб берган.

"Ўзбекистон 24" телеканали директори ўринбосари Ҳайдар Ҳасанов бу лавҳага телевидениенинг алоқаси йўқ, Халқаро пресс-клуб билан гаплашаверинглар, қабилида жавоб қайтарган.

Қизиғи, 110-мактаб директори юз берган ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлигига шикоят ёзмоқчи, лавҳа давомида кўрсатилган ўқувчиларнинг ота-оналари эса бу ҳолат учун "Ўзбекистон 24" телеканалини судга бермоқчилигини маълум қилган "Ўқитувчи канали", буёғи қизиқ бўлади, шекилли, деб ёзади мақола якунида.

Халқ таълими ходимлари учун махсус канал катта томоша илинжида.

Янгиликлар лентаси
0