Дунёда

Малайзия самолётини уриб туширган ракета Украинага тегишли - Россия МВ

© Sputnik / Владимир ТрефиловЗаводской номер ракеты "Бук"
Заводской номер ракеты Бук  - Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги 2014 йилда Донбасс осмонида боинг самолётини уриб туширган ракетанинг завод рақамини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги бир неча дақиқа олдин Москвада якунланган брифингда 2014 йилда Украинанинг Донбасс ўлкаси осмонида уриб туширилган малайзиянинг Боинг самолёти ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этди.

“Малайзия ҳаво йўлларининг МН-217сонли рейсини уриб туширишда фойдаланилган ракета Украина ҳарбий кучларига тегишли ва Россияга қайтарилмаган”, - дейишди Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 17 июл куни Malaysia Airlines компаниясининг Амстердамдан Куала-Лумпурга йўл олган ҳаво кемаси Донбасс осмонида уриб туширилган эди. Ўшанда фожеада самолёт борида бўлган 283 нафар йўловчиларнинг барчаси ҳамда 15 нафар экипаж аъзолари қурбон бўлган эди.

Пресс-конференция Александра Захарченко в Донецке - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
"Сиёсий террор": Донецк раҳбари Александр Захарченко ўлдирилди

Кейинчалик ўтказилган текширувлар натижасида ушбу йўловчи самолёти ер-осмон туркумига кирувчи “Бук” ракетаси ёрдамида уриб туширилгани аниқланган. Ушбу ракеталар ишлаб чиқарувчисчи бўлган Россиянинг “Алмаз-Антей” концерни ўз текширувини ўтказган. 

Унга кўра фожеа жойида топилган ракета двигатели ва соплосининг завод рақамларига асосан самолётни уриб туширишда фойдаланилган ракета номера аниқланган. У 1986 йилда ишлаб чиқарилган ва Украина ҳарбий қисмларига жўнатиб юборилган ракета эканлиги аниқланган. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра шундан сўнг ракета Россияга қайтарилмаган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала