Иқтисод

Марказий банк UzCard тизими носозлиги бўйича муносабат билдирди

© Баходыр МамаджановЦентральный банк Республики Узбекистан
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги вақтда тизимни тиклашнинг биринчи босқичи якунланди - тўлов карталаридаги қолдиқлар бўйича маълумотлар базаси тикланди. Иккинчи босқич - тўлов терминалларини тиклаш кун давомида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Марказий банк электрон тўлов тизимидаги носозлик бўйича муносабат билдирди.

Терминал оплаты банковскими картами - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
UzCard қисман ишлай бошлади

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни UzCard чакана тўлов тизимида дастурий носозлик юз берди, натижада банк карталари бўйича барча турдаги операциялар, шу жумладан савдо терминали орқали тўловларни қабул қилиш ва банкоматлар орқали нақд пул олиш операциялари тўхтатилди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Марказий банк мутахассислари носозлик юз берганидан сўнг дастурий таъминот ишлаб чиқувчилари билан ҳамкорликда UzCard  чакана тўлов тизими ишини қайта тиклаш бўйича қўллаб-қувватлов тақдим этмоқда.

Ҳозирги вақтда тизимни тиклашнинг биринчи босқичи якунланди - тўлов карталаридаги қолдиқлар бўйича маълумотлар базаси тикланди. Иккинчи босқич - тўлов терминалларини тиклаш кун давомида амалга оширилади.

“Зарурат бўлганда, фуқаролар зарур бўлган нақд пул маблағларини олиш учун ўзларига хизмат кўрсатадиган банкларга мурожаат қилишлари мумкин. Бунда банк картаси очилган банк филиалига мурожаат қилиш зарурдир (терминаллар иши тикланганидан кейин ҳар қандай банкнинг исталган филиалига мурожаат қилиш мумкин). Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда мамлакатнинг барча ҳудудларида банклар барча филиалларини зарур миқдорда нақд пул билан таъминлаш бўйича иш олиб борди”, - дейилган хабарда.

Билдирилишича, Марказий банк бу воқеани эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда чакана тўлов тизимларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўзда тутилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала