Солсбери шаҳридаги ресторанда икки нафар фуқаро заҳарланди

© AP Photo / Matt DunhamБританские полицейские
Британские полицейские  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Воқеа жойига 4 та тез тиббий ёрдам машинаси ва хавфли моддалар билан ишловчи гуруҳ юборилди.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Куни кеча Солсбери шаҳридаги High Street кўчасида жойлашган Prezzo ресторанида икки нафар меҳмон ўзларини ёмон ҳис этади, деб хабар қилди РИА Новости.

Российский флаг - Sputnik Ўзбекистон
Скрипал иши бўйича Ўзбекистон Россия баёнотини қўллаб-қувватлади

“Полицияга тез ёрдам хизматидан қўнғироқ қилинди. Икки нафар киши, 40 ёшдан ошган эркак ва 30 ёшдан аёл ўзини ёмон ҳис этишганлиги ҳақида хабар берилди”, - Уилтшир полицияси хабарида.

Заҳарланганлар Солсбери шифохонасига ётқизилди. Полиция маълумотларига қараганда, бу ерда “Новичок” билан заҳарланиш ҳақида гап кетмаяпти.

Шунингдек, полиция бу ҳодиса жиноят эканлиги ҳам аниқ айтилмаяпти. Шаҳарда барча хафсизлик чоралари кўрилмоқда. Бундан аввал, заҳарланганлар россияликлар эканлиги айтилганди.

Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари ресторан ва унга яқин ҳудуд ўраб олинди.

Ҳозирги вақтда полиция ходимлари содир бўлган ҳолатни аниқлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.

Sky News телеканали хабарига кўра, воқеа жойига 4 та тез тиббий ёрдам машинаси ва хавфли моддалар билан ишловчи гуруҳ юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Солсбери шаҳрида собиқ разветка бош бошқармаси зобити Сергей Скрипал ва унинг қизи заҳарланганди.

Янгиликлар лентаси
0