UzCard қисман ишлай бошлади

© Sputnik / Екатерина ЧесноковаТерминал оплаты банковскими картами
Терминал оплаты банковскими картами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. UzCard тўлов тизимидаги техник носозликлар бартараф этилди, тизим қисман ишлай бошлади, деб хабар қилмоқда маҳаллий компания матбуот хизмати.

“Uzcard тизимида кузатилган техник носозликлар бартараф этилди. Ҳозирда тизимни акцивациялаш жараёни амалга оширилмоқда. Келиб чиққан ноқулайликлар учун узримизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, айни дамда банк карталари эгаларининг мобил иловаларида ҳисоб рақамларидаги маблағлар суммаси тўғри акс эта бошлаган, лекин ҳозирча тўловлар амалга оширишнинг иложи йўқ.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
UzCard карталардаги пуллар хавфсиз сақланаётганини маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда тижорат банклари билан сўнгги транзакциялар маълумотларини солиштириш жараёни кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон банк караталари тўлов тизимида коллапс шанба куни соат 18:52 да содир бўлди. Ўтган 1,5 сутка давомида банк карталари орқали ҳеч қандай тўлов ёки трансакция амалга ошириш тўхтаб қолган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 18 миллион пластик карталар чиқарилган ҳамда 243 минг терминаллар ва 6,2 минг дона банкоматлар ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0