Иқтисод

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар тақдим этади

© Sputnik / Дильшода РахматоваПредседатель Госкомитета по инвестициям Узбекистана Сухроб Холмурадов и президент ИБР Бандар Хаджар
Председатель Госкомитета по инвестициям Узбекистана Сухроб Холмурадов и президент ИБР Бандар Хаджар - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Тошкентда ўтказилган "ИТБ гуруҳи куни" анжуманининг асосий мақсади янги 2019-2021 йилларда ИТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик стратегиясини ва 4-йиллик индикатив ҳамкорлик дастурини кенг қамровда тақдим этиш ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар тақдим этадиган бўлди, деб хабар қилди Спутник ўзбекистон мухбири.

Бандар Хаджар - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ислом Тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар Ўзбекистонга келди

Тегишли ҳужжат сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов ва ИТБ президенти Бандар Хаджар томонидан имзоланди.

Тошкентда ўтказилган "ИТБ гуруҳи куни" анжуманининг асосий мақсади янги 2019-2021 йилларда ИТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик стратегиясини ва 4-йиллик индикатив ҳамкорлик дастурини кенг қамровда тақдим этиш ҳисобланади.

"ИТБ гуруҳи қўллаб-қувватлаши икки тамойил асосида амалга ошириладиган бўлди. Булар рақобатбардошликни кучайтиришни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали салоҳиятни, ҳар томонлама ўсиш кўрсаткичини таъминлаш. Ушбу тамойиллар Ўзбекистонга унинг ривожланишида тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишда кўмаклашишга ёрдам бериши белгиланган. Яъни, Ислом тараққиёт банки гуруҳлари Ҳукумат сиёсий ҳужжатларида санаб ўтилган миллий тараққиёт дастуридаги уствор мақсадларни қўллаб-қувватлашни асосий мақсад қилиб олган", - деб хабар қилмоқда Тошкентда ўтказилган тадбирда иштирок этган Спутник мухбири.

Ажратилаётган маблағларнинг 475 миллион доллари энергетика, транспорт ва шаҳарларни ривожлантириш, 300 миллиони қишлоқларда арзон уй-жойлар қуриш ва инфратузилмани яхшилаш, яна 300 миллиони савдони молиялаштириш, 140 миллиони ижтимоий тараққиёт ва 85 миллиони - хусусий бизнес лойиҳаларига сарфланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ходжар Ўзбекистонга сафари 17 сентябр куни бошланган ва у 20 сентябрга қадар ушбу мамлакатда бўлиши кутилмоқда.

Бугун, сешанба куни Ўзбекистон пойтахтидаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида "ИТБ гуруҳи куни" анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг хусусий сектор, дипломатик корпус вазирлик ва идоралари ҳамда Ўзбекистондаги халқаро молия институтлари вакиллари иштирок этишди.

19 сентябрь куни Aраб мувофиқлаштирув гуруҳининг фондлари иштирокида давра суҳбати ўтказилади. Ушбу тадбирларнинг ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала