Дунёда

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

© REUTERSВизит лидера Южной Кореи Мун Чжэ Ина в Пхеньян для встречи с главой КНДР Ким Чен Ыном
Визит лидера Южной Кореи Мун Чжэ Ина в Пхеньян для встречи с главой КНДР Ким Чен Ыном - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея президенти Пхеньянга ташриф буюрди. Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокара ўтказиш учун Пхеньянга ташриф буюрди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Шимолий Корея етакчиси АҚШ ҳукуматига мактуб юборди

Президент Boeing самолёти Пхеньян яқинидаги Сунан аэропортида қўнди. КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан трап олдида Мун Чжэ Инни кутиб олди. Икки давлат раҳбарлари самимий кутиб қарши олишди.

Жанубий Корея биринчи хонимини Ким Чжон Сукни КХДР етакчиси Ли Сол Чу кутиб олди.

Корея ҳарбий оркестр тантанали маршни ижро этди. Жануб ва Шимол етакчилари қизил йўлакдан аэропорт биносига ўтишди. Шу вақтда Мун Чжэ Инни Пхеньянга ташрифи муносабати билан мушаклар отилди.  

Шу билан бирга аэропортда кўплаб Пхеньян аҳолиси йиғилди.

Кейинчалик Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин тепаси очиқ лимузинда аэропортдан Пхеньянгача боришди.

Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади. Учрашув чоғида муносабатларни яхшилаш, денуклеаризация ва Шимолий Корея ва АҚШ мулоқотини ривожлантириш, шунингдек Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Бу сўнгги 11 йил ичида Жанубий Корея етакчисининг Пхеньянга биринчи ташрифи амалга оширилди. 2007 йил октябр ойида КХДРга собиқ президент Но Мун Хён ташриф буюрганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала