Қозоғистон Афғонистондаги сайловлар жараёнини таҳдид остида қолган, деб ҳисоблайди

© Sputnik / В. Киселев / Медиабанкка ўтишВ воскресный день в центре Кабула
В воскресный день в центре Кабула - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Элчи Хавфсизлик кенгаши аъзолари эътиборини Афғонистон шимолида "ИД" жангарилари сони кўпайганлигига қаратган. Бу Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид келтириб чиқармоқда

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Қозоғистон расмийлари фикрига кўра, Афғонистонда жорий йилнинг октябрида ўтказиладиган парламент сайловлари тинчлиги таҳдид остида қолган, деб баёнот қилди Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Кайрат Умаров Хавфсизлик кенгаши йиғинида.

 Афганские полицейские в Кабуле.  - Sputnik Ўзбекистон
Россия Афғонистон бўйича учрашувни тайёрлаяпти

Чоршанба куни республика ТИВ томонидан тарқатилган пресс-релизда хабар қилинишича, Кайрат Умаров Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан билдирилган, муқаддас айём - Қурбон байрам вақтида ўт очишни тўхтатиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ва бу таклифни Ғанига мухолиф бўлганлар рад этганларидан афсусдалигини баён этган.

"Бу октябр ойида тинч парламент сайловларини ўтказишга бўлган умид таҳдид остида қолаётганини билдиради. Олдинда кутилаётган сайловларга бойкот эълон қилишни режалаштираётган айрим афғон сиёсий партияларининг баёнотлари бизни ташвишга солмоқда. Уларни ўтказишни ортга суриш Афғонистондаги вазиятни ёмонлаштириши мумкин", - деб таъкидлаган Умаров. Унинг сўзларидан Қозоғистон ТИВ матбуот-хизмати иқтибос келтирган.

Йиғилиш давомида Қозоғистон делегацияси раҳбари Афғонистон ҳукуматининг мамлакатдаги аҳволни барқарорлаштиришдаги етакчи рол афғон халқининг ўзига берилиши керак, деган фикрига тўлиқ қўшилишини таъкидлаб ўтган.

Шу билан бирга, Умаров, Хавфсизлик кенгаши аъзолари эътиборини Афғонистонда, айниқса мамлакат шимолида ИД жангарилари сони кўпайганлигига қаратган. Бу Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига таҳдид келтириб чиқармоқда.

Вид города Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ Афғонистондаги вазият кескинлашувига йўл қўймаслик чоралари ҳақида маълум қилди

Ушбу контекстда элчи Қозоғистон томонидан таклиф этилган: хавфсизлик ва тараққиёт уйғунлиги тўғрисидаги таклифга урғу берган - яъни, барқарор иқтисодий ривожланиш ва янги иш ўринларининг яратилиши аҳоли бандлигини ошириши, ёшларнинг террористик гуруҳлар томонидан ёлланишининг олдини олиши ва хавфсизликни кучайтиришга хизмат қилишини қайд этган.

Афғонистондаги парламент сайловлари 2018 йилнинг 20 октябр санасига режалаштирилган. Сайловларда Афғонистон Миллий ассамблеясининг қуйи палатаси аъзолари сайланади. Афғонистонда сўнгги бор парламент сайловлари 2010 йилда ўтказилган. Парламент ваколатлари муддати 2016 йилнинг 22 июн санасида ўз поёнига етган. Аммо сайловлар президент Ашраф Ғани томонидан хавфсизлик ва мамлакатдаги ностабил аҳвол туфайли кейинга қолдирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0