Ўзбекистонга Беларус Адлия вазири ташриф буюради

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишКорпоративный стиль
Корпоративный стиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беларус делегацияси Ўзбекистондаги давлат хизматлари агентликларидан тажриба ўрганишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. 19-сентябр куни Ўзбекистонга Беларус делегацияси ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Президент Беларуси Александр Лукашенко на переговорах в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
"Биз диктаторлармиз": Лукашенконинг Тошкентдаги ёрқин нутқи

"2018-йилнинг 19-сентябр куни Тошкент шаҳрига Беларус Республикаси адлия вазири Олег Слижевский бошчилигидаги делегация келади", - дейилган хабарда.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Адлия вазирлигида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат хизматлари марказларига уларнинг тажрибаси билан танишиш мақсадида бориш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0