Иқтисод

Coca-Colа зaводи хусусийлаштирилиши мумкин

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Айни дамда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” заводиннг  57,1%  акцияси "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясига тегишли.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон  Молия вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Молия вазирлигига асосан.

Бўлиб ўтган учрашувда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” корхонасига стратегик ҳамкорни таклиф қилиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу масалани ҳал қилишда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки ёрдам кўрсатиши мумкин.

Coca-Cola на прилавках магазина - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Coca-Cola компанияси шу йилда 2 мингдан ортиқ музлатгич сотиб олади

Айни дамда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” заводиннг  57,1%  акцияси “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига тегишли, 42,9 % эса - The Coca-Cola Export Corporationга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” қўшма корхонаси 1993 йилда ташкил қилинган. Бугунги кунда компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида 3та заводи бор: Тошкент, Наманган ва Урганчда.

Ушбу даводларда 10та ишлаб чиқариш линиялари Кока-Кола, Фанта, Спрайт, Бонаква ва Фьюз Чай брендлари остида 9 хил ичимликлар ишлаб чиқармоқда.  Кока кола заводи энг замонавий корхоналардан бири бўлиб, у тўртта ISO сертификатига эга.

Янгиликлар лентаси
0