ИИВ марказий аппаратида янги раҳбарлар тайинланди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Майор Шерзод Ганиев Ўзбекистон ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари – Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

ИИВ - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ тизимида 17та янги раҳбар тайинланди

Хусусан, майор Сафаров Джахонгир Исмоилович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари – Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Ганиев Шерзод Алишерович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент бошлиғининг ўринбосари – Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Подполковник Жўрабоев Озодбек Абдукаххорович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департамент, Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0