Жамият

Келаси йилдан Россияда янги автомобил рақамлари киритилади

© Sputnik / Андрей Иглов / Медиабанкка ўтишВыдача государственных номерных знаков с кодом "82" в Симферополе
Выдача государственных номерных знаков с кодом 82 в Симферополе - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
2019 йилдан бошлаб Россияда 10 хил ўлчамда давлат рақамлари киритилади.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. 2019 йилдан бошлаб Россияда янги ГОСТ кучга киради, унга кўра ҳар бир транспорт турига ўзига мос ўлчамдаги давлат рақамлари берилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Коммерсант" хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, янги йилдан бошлаб 10 хил турли ўлчам ва шакллардаги давлат рақамлари жорий этилади.

Хусусан, мотоцикллар учун 190х145 миллиметр бўлган махсус рақамлар, Япония ва АҚШ бозорларидан олиб келинган автомобиллар учун махсус рақамлар, мопед, скутер ва квадроцикллар учун махсус давлат белгилари жорий этилади.

Шунингдек, мотоциклларда ҳаракатланаётган хорижий дипломатик ваколатхоналар ходимлари учун ҳам қизил рангдаги мотоцикл номерлари киритилади.

Ундан ташқари, спорт автомобиллари ва классик автомобиллар учун ҳам махсус давлат рақамлари жорий этилади. Бундай белгилар "С" ёки "К" ҳарфлари билан бошланади.

Ушбу чоралар қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳамда видеоқайд камералари томонидан қоидабузарликларни самарали қайд қилишга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0