Жамият

Майк Тайсон Ташкент-ситида апартамент сотиб олди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковБоксер Майк Тайсон
Боксер Майк Тайсон - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Машҳур боксчи Тошкент марказида қурилаётган нуфузли уй-жой мажмуасида апартамент сотиб олди.  

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Машҳур боксчи Майк Тайсон Тошкентда қурилаётган Tashkent City - халқаро ишбилармонлик марказида турар жой сотиб олди, деб хабар қилмоқда Dream City Development матбуот хизмати.

Қурилиш компанияси хабарига кўра, Тайсон Тошкент-сити ҳудудида қурилаётган Gardens Residence кўп хонадонли турар жой комплексида апартамент  харид қилган.

Янги турар жой мажмуаси 9та кўп хонадонли уйлардан иборат бўлиб 8 гектар майдонни эгаллайди. Унда ҳар бири 44 метр квадратдан 260 метр кв. бўлган 1138 та хонадон жойлашади.

Қурилиш режасига кўра Gardens Residence 2019 – 2020 йиларда фойдаланишга топширилади. Қурилш хорижий компаниялар томонидан олиб борилмоқда. Хусусан, Британиянинг архитектура бюроси ARUP ва Туркиянинг лойиҳа компанияси Özgüven.

Янгиликлар лентаси
0